McDonald’s Ўзбекистонга кириб келмоқда: Тошкентда илк ресторан очилади

Дунёга машҳур McDonald’s ниҳоят Ўзбекистонга кириб келмоқда. Тошкентда фастфуд гигантининг мамлакатдаги биринчи ресторани очилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Янгиликни компаниянинг дистрибьютори ўз саҳифасида эълон қилган.
Маълумотларга кўра, McDonald’s ресторанининг ишга туширилиши яқин вақт ичида кутилмоқда. Бироқ ҳозирча унинг аниқ очилиш санаси ҳамда Тошкентнинг қайси ҳудудида жойлашиши ҳақида маълумот берилмаган.
Энг қизиғи — McDonald’s Ўзбекистонда илк бор ўз ресторанини очишга тайёрланмоқда.
McDonald’s дунёнинг энг таниқли тез тайёрланадиган овқатланиш тармоқларидан бири ҳисобланади. Бренднинг Ўзбекистонда пайдо бўлиши йиллар давомида унинг машҳур таомларини кутганлар учун муҳим янгилик бўлиши мумкин. Илк ресторан ишга тушгач, ўзбекистонликлар McDonald’с менюсидаги машҳур таомларни Тошкентнинг ўзида татиб кўриш имконига эга бўлади.































Изоҳлар 0
…