date
views 4 118

Коронавирус қиролларни ҳам аяб ўтирмаяпти

Коронавирус қиролларни ҳам аяб ўтирмаяпти
Фото: «AP Photo»
Сарой аъёнлари ва хизматкорларида вирус аниқлангач, Малайзия қироли султон Абдулла Рийятуддин Ал-Мустафо ва қиролича Азиза Амина Маймуна Искандерия COVID-19 коронавирус инфекциясига таҳлил топширишди. Ҳозир улар карантинда, деб хабар берди «The Star» газетасининг интернет шакли.

«Уларнинг таҳлил натижалари манфий чиқди, бироқ ҳазрати олийлари кеча бошланган 14 кунлик карантинда бўлишлари зарур», — дейилади Қирол саройи Бюроси баёнотида. Уни сарой бош инспектори Аҳмад Фадил Шамсуддин ўқиб эшиттирди, деб ёзади газета.

Айни вақтда, Малайзия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, эпидемия бошлангандан буён мамлакатда 1 796 киши касалланган, 199 киши тузалган, 21 киши ҳаётдан кўз юмган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус қиролларни ҳам аяб ўтирмаяпти