14:50 / 26.03.2020
2 799

Нетаньяху Исроилни бутунлай ёпишга рухсат бериши мумкин

Нетаньяху Исроилни бутунлай ёпишга рухсат бериши мумкин
Фото: AP Photo
Исроил ҳукумати раҳбари Бенямин Нетаньяху коронавирус тарқалишига боғлиқ вазият яқин вақт ичида яхшиланмаса, мамлакатни бутунлай ёпишга рухсат беради, деб ёзади Jerusalem Post.
Нетаньяху касаллар сони 2369 нафарга етган бир вақтда бошқа чора йўқлигини маълум қилган.

«Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган чоралар бутун дунё бўйлаб қилинаётган ишларга мос келади. Бироқ бу етарли бўлмади. Касаллар сони ҳар уч кунда икки баробарга ошяпти», — дейди Нетаньяху. Унинг сўзларига кўра, икки ҳафтадан кейин Исроилда минглаб янги касаллар пайдо бўлиш хавфи мавжуд.

Нетаньяхунинг айтишича, ҳукумат тайёргарлик кўраётган карантин кўчалар бўйлаб сайр қилишни тўлиқ тақиқлашни ўз ичига олади. Кўчага фақат озиқ-овқат ёки дори-дармон учун чиқиш, уйдан узоғи билан 100 метр масофага узоқлашиш мумкин бўлади.

Бошқа чоралар қаторидан жамоат транспорти фаолиятининг қисқариши, диний маросимларда иштирокчилар сонини камайтириш кўзда тутилган. Автомобильларда икки нафардан ортиқ инсон ўтириши мумкин эмас.

Шунингдек, мамлакатда карантин қоидаларини бузганлар жаримага тортилади ёки қамоққа олинади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда пандемия оқибатида беш киши вафот этган. Бундан ташқари, яна 39 нафар беморнинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху Исроилни бутунлай ёпишга рухсат бериши мумкин