18:45 / 28.03.2020
5 264

Грузияда бола коронавирусдан 12 соат олдин вафот этган онасининг жасади ёнида топилди

Грузияда бола коронавирусдан 12 соат олдин вафот этган онасининг жасади ёнида топилди

Штат соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, бола онасининг жасади билан Грузиядаги уйда, онаси коронавирусдан вафот этганидан анча вақт ўтиб топилганлиги маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш расмийлари аёлни ёлғиз қизчаси билан яшаганлигини ва у 42 ёшда бўлиб, вафот этгандан сўнг ҳам 12 ёки 16 соатгача ўлик ҳолда ётган деб тахмин қилишмоқда. Унинг боласи, 4-5 ёшда бўлиб, онаси вафот этганида у уйда эди. Болада вирус мавжудлиги ҳали аниқ эмас. Атланта Конституциясига биноан, ушбу ерда ижтимоий хавфсизлик текшируви ўтказилгач, жасад ҳокимият органлари томонидан топилган.

Аёл Пиедмонт-Нютон касалхонасида маммограф бўлиб ишлаган, унинг вирусни қандай юқтирганлиги номаълум. Аммо Cоунтй Кенгаши вакили Ричард Хок унинг коронавирус билан касалланган бемор билан суҳбатда бўлганлигини тасдиқлади.
Бугунги кунга қадар Грузияда 1000 дан ортиқ коронавирус ҳолатлари қайд этилган, уларнинг 38 таси ўлимга олиб келган.

Яқинда Испанияда армия кучлари вирусга муносабат билдиришиб, нопок шароитда яшайдиган қариялар уйларида ва вирусдан ўлган катта ёшдаги аҳоли жасадларини топдилар. Испаниядаги қариялар уйи вакилининг сўзларига кўра, баъзи ҳолларда жасадлар ҳаддан ташқари кўплиги сабаб, дафн маросими ўтказилиши навбатини кутиб, жасадлар бир кундан кўпроқ вақт ётоқда ётганликларини таъкидлашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Грузияда бола коронавирусдан 12 соат олдин вафот этган онасининг жасади ёнида топилди