96 ёшли буви шовқинли зиёфатлари билан машҳур бўлди

96 ёшли буви шовқинли зиёфатлари билан машҳур бўлди

АҚШда 96 ёшли Лилльиан Дрониак қариялар уйида мунтазам уюштирган тунги зиёфатлари сабаб маъмуриятдан расмий огоҳлантириш олди. Бу ҳақда The People нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, қариялар уйи раҳбарияти аёлга қўшниларнинг бир неча бор тушган шикоятлари асосида расмий хат юборган. Маъмуриятнинг таъкидлашича, муассасада мунтазам шовқинли базмлар ўтказиш ҳамда бошқа яшовчиларни спиртли ичимликлар билан меҳмон қилиш ички тартиб-қоидалар ва хавфсизлик талабларига зид ҳисобланади.

Лилльиан Дрониак эса бу қарордан норози эканини билдириб, қариялар уйида яшаш учун ҳар ой 12 минг доллар тўлашини айтган.

«Истаган ишимни қила оламан. Бугун кечқурун яна дугоналарим келади — ичамиз, ғийбат қиламиз. Мен базмларни яхши кўраман ва мени тўхтатиб бўлмайди», — деган у.

Орадан кўп ўтмай, Дрониакнинг вакили вазият ижобий ҳал этилганини маълум қилди. Унга хонасида кечгача меҳмон қабул қилишга рухсат берилган. Бироқ спиртли ичимликлар улашишга оид тақиқ ўз кучида қолган.

Қайд этилишича, Лилльиан Дрониак 2021 йилдан буён ижтимоий тармоқларда видеолар жойлаб келади ва интернет фойдаланувчилари орасида танилган. У икки йилдан буён қариялар уйида яшайди. Дрониак биринчи марта 2024 йилда оёғини синдириб олгач, мазкур муассасага кўчиб ўтган. 2026 йилнинг март ойида эса у қариялар уйида ўзининг 96 ёшини нишонлаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар