12:47 / 30.03.2020
2 937

Хитой ўз ҳудудида коронавирус эпидемияси тўхтаганини эълон қилди

Хитой ўз ҳудудида коронавирус эпидемияси тўхтаганини эълон қилди
Фото: UPI
Хитой ичкарисида коронавирус инфекциясининг тарқалишини, умуман олганда, тўхтатишга муваффақ бўлинди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси расмий вакили Ми Фэн маълум қилди.

Мининг таъкидлашича, мамлакат ичкарисида коронавирусга чалинган ва ҳали ҳам касалликдан азият чекаётганлар сони уч минг кишидан ошмайди.

Келгусида касаллик ўчоқлари қайта пайдо бўлмаслиги учун ҳукумат янги касалланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда изоляция қилишни давом эттирмоқчи, дея қўшимча қилди Ми.

COVID-19 га чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолатлар 2019 йил декабри охирида Ухань шаҳрида қайд этилган эди. Орадан бир ой ўтиб беморлар сони бир неча юз кишига етди, ҳукумат Ухань ва яна бир неча қўшни шаҳарни карантинга ёпди. Чеклов чораларининг аксарияти март ойи давомида бекор қилинди.

Хитойда жами 82 минг киши коронавирусга чалинди, 3,3 минг бемор вафот этди. Мамлакатда коронавирус билан касалланиш чўққиси февраль ойи ўрталарига тўғри келган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ўз ҳудудида коронавирус эпидемияси тўхтаганини эълон қилди