Фото: «Arabic.rt.com»
Канаданинг Янги Шотландия провинциясида камида 16 киши отишма қурбонига айланди, дея хабар берди «CBC News».
Аввал полиция провинциянинг турли ҳудудларида 13 киши ҳалок бўлганини хабар қилганди. Қонун посбонлари қурбонлар сони кўпайишидан огоҳлантиришганди. Ҳалок бўлганлар орасида Қироллик отлиқ полицияси ходимаси ҳам бор, яна бир полициячи енгил жароҳатланган.
Комиссар Бренд Лакининг сўзларига кўра, полициячилар 16 киши, жумладан, «мерган» жиноятчининг ҳалок бўлганини аниқлашди. Ҳодиса терроризмга алоқаси йўқ деб ҳисобланмоқда.
Маълумотларга кўра, 51 ёшли Габриэл Уортман шанба куни кечаси Портапик шаҳри ва бошқа бир қанча аҳоли пунктларида одамларга қарата ўқ уза бошлаган. Полиция жиноятчини 12 соатча таъқиб қилишган, операция якшанба куни эрталаб Галифакс яқинида ниҳоясига етган. Уортман полицияникига ўхшаш формани кийиб олган, бироқ ҳуқуқ тартибот органлари ходими бўлмаган. Жиноят сабаби ҳозирча номаълум. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади