20:16 / 07.05.2020
10 239

Уйдан туриб, эфирга чиққан бошловчининг эшиги тақиллади (Видео)

Уйдан туриб, эфирга чиққан бошловчининг эшиги тақиллади (Видео)
Карантин кундалик турмуш тарзимизни ўзгартириш билан бирга қаторда турли янгиликларни ҳам олиб кирди. Жумладан, Ўзбекистонда илк маротаба "Севимли" телеканали бошловчилари "Замон" информацион дастурини жонли эфирга уланиб, уйларидан олиб боришди.

Бу янгиликларни тезкор етказиш билан бирга ижодкорлар учун ҳам ўзига хос мактаб бўлди, дейиш мумкин. Бошловчилар уйда тайёрланган жонли эфир пайтидаги ноқулайликлар ва қизиқарли ҳолатлар ҳақида сўзлаб беришди.

Қуйидаги видеолавҳада "Замон" информацион дастури бошловчиси Дилобар Қобулова эфирга чиқишга тайёргарлик қўраётган пайтида қўшниси эшикни тақиллатганини кўришингиз мумкин. Югуриб бориб, қўшнисига "Мен бандман!" деган Дилобар Қобулова зудлик билан жойига қайтиб, кўрсатувни бошлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уйдан туриб, эфирга чиққан бошловчининг эшиги тақиллади (Видео)