19:30 / 09.05.2020
2 780

Таиландда коронавирус сабаб ишсиз қолган филлар ёввойи табиатга қўйиб юборилмоқда

Таиландда коронавирус сабаб ишсиз қолган филлар ёввойи табиатга қўйиб юборилмоқда
Фото: AP Photo
Таиландда туристик оромгоҳлардаги филлар ёввойи табиатга қўйиб юборилмоқда. Оромгоҳларда коронавирус пандемияси сабаб ҳайвонларни боқишга озиқ-овқат топиб бўлмаяпти. Бу ҳақда Филларни қутқариш жамғармасига таяниб, АP хабар берди.

Апрель ойидан буён Таиланд шимолида жойлашган Чиангмай провинциясида 100 дан ортиқ ҳайвон Маэ Чаэм ҳудудига қайтиш учун 150 километр масофа босиб ўтган. Жамғарманинг таъкидлашича, агарда филларнинг эгалари уларни боқа олмаса, ёввойи табиатга қўйиб юборгани маъқул. Бундан ташқари, ушбу ҳудудда филлар қишлоқ яқинида яшайди ва маҳаллий аҳоли уларга қараб туради.

Фото: AP Photo
Филларни қутқариш жамғармасининг маълум қилишича, мазкур лойиҳа ҳайвонларнинг эгалари томонидан берилган сўровлар асосида бошланган. Пандемия фонида туристик оромгоҳларга ташриф буюрувчилар сони камайиб кетган.
Бутунжаҳон ҳайвонларини ҳимоя қилиш жамиятининг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда 2 мингдан ортиқ фил очликдан ҳалок бўлиши мумкин.

Фото: AP Photo
Унчалик катта бўлмаган маҳаллий туристик боғлардан бирининг эгаси Садуди Серичевининг сўзларига кўра, ҳайвонлари кунига ўртача 300 килограмм ўт ва сабзавот ейди. Серичеви ҳайвонларни боқиш, шунингдек, ер ижараси учун пул топа олмагани сабаб филларни ўз қишлоғига қайтариш борасидаги дастурда иштирок этган.

Фото: AP Photo
Эслатиб ўтамиз, кўплаб одамлар карантинда бўлганлиги сабаб ҳайвонлар олдинлари боришга қўрққан жойларига келишни бошлаган. Масалан, Аргентинадаги Мар-дель-Плата курорт шаҳри кўчаларида денгиз арслонлари пайдо бўлган бўлса, пингвинлар бўшаб қолган Кейптаун кўчаларини ўзлариники қилиб олган. Гватемала жунглиларига эса ягуарлар қайтиб келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиландда коронавирус сабаб ишсиз қолган филлар ёввойи табиатга қўйиб юборилмоқда