16:47 / 02.07.2020
2 962

Лукашенко: «Беларусь коронавирусни енгди»

Лукашенко: «Беларусь коронавирусни енгди»
Фото: «Известия»
Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат коронавирусни енгганини маълум қилди.
Пандемия чўққиси босиб ўтилди, вируснинг кунлик қайд этилиши камаймоқда, бироқ хотиржамликка берилишга эрта, деди давлат раҳбари.

«Соғлиқни сақлаш тизимимиз туриб берди. Коронавирусни енгганимизни шу бугуноқ айтишимиз мумкин, бироқ кураш иштиёқимизни сусайтирмаймиз», — «БелТА» Лукашенкодан ана шундай иқтибос келтирди.
Лукашенко «эпидемия устидан узил-кесил зафар қозонилганидан сўнг» курашда энг олдинги сафда бўлганлар, врачлар билан учрашишга ваъда берди.

«Worldometer» маълумотига кўра (02.07.2020, соат 15:50), Беларусда пандемия даврида коронавирусни юқтириш бўйича жами 62 698 та ҳолат қайд этилган, касалликдан тузалганлар сони — 48 738 нафар (77 фоиз), қурбонлар сони — 405 нафар. 13 555 нафар бемор даволанмоқда...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко: «Беларусь коронавирусни енгди»