00:13 / 04.07.2020
2 527

Мутахассис: ”Йога коронавирусга чалинганларнинг енгил нафас олишига ёрдам беради”

Мутахассис: ”Йога коронавирусга чалинганларнинг енгил нафас олишига ёрдам беради”
Бугунги кунга келиб коронавирус касаллиги инсоннинг нафас олиш тизимига жиддий зарар етказиши барчага маълум бўлди. Бу касалликка чалинганлар нафас олишда қийинчиликларга дуч келади ва уларнинг кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлади.

Ҳозирда коронавирусга қарши бирон бир махсус дори мавжуд эмас экан, мутахассислар йога машғулотлари беморларнинг енгил нафас олишига ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Йога экспертларининг сўзларига кўра, бу машқларнинг энг асосий фойдаси нафас олиш тизимида сезилади.

«Йога машғулотларининг ичида диққатни жамлаш, ўзини эркин ҳис қилиш, бор эътиборини ўзига қаратиш ва нафас олиш энг муҳимлари ҳисобланади», - дейди мисрлик йога устози Рана Мустафо.
Рана Мустафонинг таъкидлашича, чуқур нафас олиш юрак уришини секинлаштириб, инсондаги тушкунликни камайтиради.

«Юрак уришининг тезлашиши, тез нафас олиш ва қон босимининг ошиши каби инсон тушкунликка тушган пайтда бўладиган ҳолатларнинг ҳаммаси танани бўшаштириш учун чуқур нафас олганингизда йўқолади. Йоганинг энг яхши тарафи шуки, у билан ҳамма одам хоҳлаган жойда шуғулланиши мумкин. Йогани барча ёшдагилар ва соғлом ёки соғлом эмаслигидан қатъи назар барча қўллаши мумкин. Машқлар турли қийинчиликдаги тоифаларга ажратилади ва агар шуғулланувчи жароҳатланган бўлса, машқлар унинг ҳолатига кўра ҳам ўзгартирилиши мумкин. Ҳар бир одам йоганинг ўзига мосини танлаш учун унинг бир неча турлари бор», - дейди Рана Мустафа.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мутахассис: ”Йога коронавирусга чалинганларнинг енгил нафас олишига ёрдам беради”