20:30 / 04.07.2020
4 501

«Медведевнинг хотинига тегишли самолёт» Россияда халқаро парвозларга қўйилган тақиққа қарамасдан хорижга учди

«Медведевнинг хотинига тегишли самолёт» Россияда халқаро парвозларга қўйилган тақиққа қарамасдан хорижга учди
"МБХ Медиа" нашрининг ёзишича, айнан ушбу бизнес-жет июнда Латвия ва Германияга ҳамда икки марта Кипрга парвоз қилган.
Коронавирус пандемияси сабабли киритилган чеклов чораларига қарамасдан "Коррупцияга қарши курашиш фонди" томонидан Россия собиқ бош вазири Дмитрий Медведевнинг хотини фойдаланиши айтиб келинадиган бизнес-жет Европага парвоз қилди.

ADS-B Exchange сайти маълумотига кўра, 4 июль куни борт рақами M-SKSM бўлган Bombardier Global 5000 бизнес-жети Москвадаги Внуково аэропортидан парвоз қилиб, Барселонадаги Эл-Прат аэропортига қўнган ҳамда ортга қайтган.

"МБХ Медиа" нашри ҳам ушбу ҳолатга эътибор қаратди. Нашрнинг ёзишича, айнан ушбу бизнес-жет июнда Латвия ва Германияга ҳамда икки марта Кипрга парвоз қилган.

2019 йил охирида "Коррупцияга қарши курашиш фонди" борт рақами M-SKSM бўлган самолётдан Светлана Медведева фойдаланишини маълум қилганди. Коронавирус пандемияси сабабли Россия ҳукумати 27 мартдан халқаро мунтазам ва чартер рейслари қатновини тўхтатганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Медведевнинг хотинига тегишли самолёт» Россияда халқаро парвозларга қўйилган тақиққа қарамасдан хорижга учди