
Анжелина Жоли ижтимоий тармоққа фарзандлари билан бирга истиқомат қиладиган уйи суратларини жойлади. Бу ҳақда SM-News хабар берди.
Таъкидланишича, деразаларидан шаҳар манзарасини кўриш мумкин бўлган Лос-Анжелесдаги уй актриса томонидан бир неча йил аввал харид қилинган бўлиб, қайта таъмирланган ҳамда модернизация қилинган.

Фото: SM-News
Таъмирлаш ишлари давомида уйнинг эски услуби қисман сақлаб қолиниб, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган. Жолидан аввал ушбу уйда режиссёр Сесил Демилль 1959 йилга қадар яшаган.

Фото: SM-News
Ҳудудида ҳовуз, сайр учун парк бўлган уй икки қаватдан иборат бўлиб, унда олтита ётоқхона, 10 та ювиниш хонаси, кутубхона ва меҳмонхона бор.

Фото: SM-News
Меҳмонлар учун мўлжалланган алоҳида хона, машғулот зали ва гараж ҳам ўрин олган уй майдони 100 квадрат метрни ташкил қилади.

Фото: SM-News

Фото: SM-News

Фото: SM-News
Анжелина Жоли ушбу ҳашаматли уйида 6 нафар фарзанди билан бирга яшайди.
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг