18:50 / 09.07.2020
4 697

Хиёнатдан кейин оиласини сақлаб қола олган юлдузли жуфтликлар

Хиёнатдан кейин оиласини сақлаб қола олган юлдузли жуфтликлар
Ушбу аёлларнинг қарори ҳар қандай нарса кечирилиши кераклигини эмас, балки улар жуфтидан фарқли ўлароқ оила олдида масъулиятли ва оқила эканини билдиради.

Николь Кидман ва Кит Урбан

Hello Magazine
2015 йил сариқ матбуотда мусиқачи Кит Урбаннинг хиёнати ҳақидаги хабар мухлисларни ларзага солди. Унга кўра, Кит хонанда Келси Баллерини билан муносабатда бўлгани маълум бўлган. Бу вақтда Николь фарзандлари билан бирга Лондонда бўлган. Шундан кейин турли нохушликлар, келишмовчиликлар юз берган, аммо жуфтлик нима бўлган тақдирда ҳам оилани сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Сара Жессика Паркер ва Мэттью Бродерик

Фото: Getty Images
Сара Жессика Паркер ижро маҳорати билан мухлислар қалбидан жой олган актриса ҳисобланади. Сарага ҳавас билан қаралгани билан унинг ҳаётида ҳам ўзига яраша паст-баландликлар бор. Бир вақтлар турмуш ўртоғи Мэттью Бродерик унга хиёнат қилган. У офицант қиз билан SMS хабар орқали гаплашиб юриб, кейин учрашишни бошлаган. Шундан кейин жуфтлик ўртасида қандай нохушликлар бўлган уларнинг ўзига аён, асосийси эса муносабатларга нуқта қўйилмаган.

Бейонсе ва Jay-Z

Фото: Politeka
Машҳур жуфтликнинг ажрашиб кетишига сал қолган. Бунга Jay-Z’нинг нотўғри қадам босгани сабаб бўлган. Мусиқачи Рита Ора, Рэйчел Ройга илакишиб қолган. Бейонсе ажрашиш фикридан қайтиши осон бўлмаган, лекин оиласи бузилиб кетишига йўл қўймаган.

Виктория ва Дэвид Бекҳэм

Фото: «Vintage.kz»
Викториянинг иродасига қойил қолса арзийди. 2004 йилда футболчи Бекҳэм ҳамда унинг ёрдамчиси Ребекка Лус ўртасида муносабат борлигини оммага маълум бўлган. Виктория бунга жим қараб турмагани аниқ, лекин оила муқаддаслиги сабаб у ажрашмоқчи эмаслигини билдириб, турмуш ўртоғидан кўра оила ва фарзандлари олдида масъулиятли эканини исботлаган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хиёнатдан кейин оиласини сақлаб қола олган юлдузли жуфтликлар