
Фото: «Noticia.ru»
Испания шимоли-ғарбидаги Астурия ҳудудида бутун бир қишлоқ сотувга қўйилди. Икки йил олдин манзилгоҳни 2,37 миллион еврога сотишни ният қилишганди. Энди сотувчи унинг баҳосини 1,87 миллион еврога тушириб, катта чегирма қилишга рози бўлган, дея хабар берди «Noticia.ru».
Қишлоқнинг атрофи дала ва ўрмонлар билан ўралган. Маҳаллий уйларнинг деразаларидан Пикос-де-Эуропа тоғ тизмасининг гўзал манзараларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Харидор 13 гектар ер ва умумий майдони қарийб минг квадрат метрдан зиёд бинони қўлга киритади. Қишлоқда жами 12 та уй бор — аксарияти яхши ҳолатда, тахминан 20 йил муқаддам таъмирланган.
Бундан ташқари, қишлоқда 12 та қурилиш майдони ва катта автотураргоҳ жойлашган. Айни вақтда манзилгоҳ 48 нафар сайёҳга мўлжалланган меҳмонхона сифатида фаолият кўрсатмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар