21:13 / 22.07.2020
2 778

АҚШ украиналик икки хакер тўғрисидаги маълумот учун 2 млн доллар мукофот эълон қилди

АҚШ украиналик икки хакер тўғрисидаги маълумот учун 2 млн доллар мукофот эълон қилди
Фото: AP/Scanpix
АҚШ давлат департаменти Украина фуқаролари Артём Радченко ва Александр Ерёменколарни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 2 млн доллар мукофот берилишини эълон қилди.

Бунда уларнинг ҳар бири учун 1 млн доллардан мукофот белгиланган. Улар "трансмиллий уюшган жиноятчилик, хусусан, кибержиноятчиликка алоқадорлиги учун" қидирилмоқда.

Давлат департаментининг баёнотида айтилишича, АҚШ махфий хизмати текширувлари якунига кўра. 2020 йил январда Радченко ва Ерёменкога нисбатан 16та пункт бўйича фирибгарлик қилиш айблови эълон қилинган.

Улар хавфсизлик ва алмашувлар бўйича комиссиянинг маълумотлар тизимини бузишган ва минглаб файлларни ўғирлаб, сотиб юборишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ украиналик икки хакер тўғрисидаги маълумот учун 2 млн доллар мукофот эълон қилди