16:20 / 30.07.2020
928

Қандай парҳез саломатлигимиз ва сайёрамизни қутқариб қолади?

Қандай парҳез саломатлигимиз ва сайёрамизни қутқариб қолади?
Фото: Unsplash
Олимлар соғлом таомланиш бўйича мавжуд миллий тавсиялар инсонларга ҳам, атроф-муҳитга ҳам салбий таъсир ўтказишини аниқлашган. Ўзи идеал парҳез борми бу дунёда?

Яқинда халқаро олимлар жамоаси томонидан ўтказилган тадқиқотда бутун жаҳонда соғлом овқатланиш бўйича расмий маслаҳатлар нафақат одамлар саломатлигини, шунингдек атроф-муҳит ҳолатини ҳам хавф остида қолдириши кўриниб қолди. Маълумки, жаҳон бўйлаб ажралиб чиқаётган иссиқхона газларининг чорак қисми озиқ-овқат саноатига тўғри келади, нотўғри овқатланиш эса йилига миллионлаб бевақт ўлим сабабчиси бўлмоқда. Тадқиқотчилар ҳукуматларнинг аҳолига соғлом овқатланиш бўйича адекват тавсиялар бера олмаслиги «шокка» тушишган.

Уларнинг тадқиқот иши The British Medical Journal (BMJ) илмий журналида чоп этилган. Барча маълум парҳез тавсияларининг таҳлилини Оксфорд университетидан Марко Спрингман қўл остидаги жамоа ўтказган. Уларга Аделаида университети (Австралия), Ҳарвад ва Тафт университети (АҚШ) олимлари қўшилишган.

Олимлар 85 давлатдан соғлом оавқатланиш бўйича парҳез тавсияларидаги асосий маслаҳатларни тўплаб чиқиб, унинг соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит муҳофазаси тўғрисидаги 2015 йилги Париж битими соҳасидаги глобал мақсадларга (уларнинг орасида юқмайдиган касалликлардан бевақт ўлимни учдан бир қисмга камайтириш ҳамда шлобал исишни икки Целсий даражасига камайтириш ҳам бор) нисбатан моделлаштиришган.

Олимлар миллий парҳез тавсияларининг нақ 98 фоизи соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит соҳасидаги глобал мақсадларнинг камида биттасига мос келмайда, деган хулосага келишди.

Аллақачон амалда бўлган миллий тавсияларга ўртача риоя қилиш «бевақт ўлимлар сонини 15 фоизга камайтириши, жаҳон озиқ-овқат тизимларидан ажлаиб чиқаётган иссиқхона газларини эса 13 фоизга қисқартириши мумкин», дея иқтибос келтиради News Medical нашри тадқиқот иштирокчиларидан бири Аделаида университети олими Люк Спажикдан.

Эскирган маслаҳатлар
«Ҳукуматлар аҳолига соғлом овқатланиш борасида иавсиялар беришда ўзининг фавқулодда нўноқлигини намоён этмоқда, — дейди Марко Спрингман. — Кўплаб давлатлардаги амалдорлар гарчи мутлақ юқори эмиссия ва ресурс талаб этишига қарамасдан гўшт истеъмолини камайтириш бўйича аниқ тавсиялар беришдан қочишади». Унинг сўзларига кўра, овқатланиш режимининг экологик оқибатлари гувоҳликлари кўпайишда давом этмоқда, шу сабабли расмий тавсиялар кун тартибини ҳисобга олиш керак.

Кўриб чиқилган 85 та давлатдан фақат иккитасида — Индонезия ва Сьерра-Леонеда экология ва саломатлик соҳасидаги Париж битимининг мақсадларига мос келувчи тавсиялар ишлаб чиқилгани маълум бўлди. Бу ҳолатда соғлом озиқланиш бўйича миллий тавсиялар мавжуд мамлакатларнинг ярмисидан камроғида улардан бирига риоя қилинади. Бирорта давлат тавсияларнинг барчасига тўлиқ амал қилмаган.

Спажикнинг тан олишича, у натижалардан асло ҳайрон бўлмаган, чунки тадқиқотда ўрганилган кўплаб миллий тавсиялар узоқ вақт мобайнида янгиланмаган ва экологик барқарорлик билан боғлиқ маслаҳатлар киритилмаган.

«Масалан, Австралияда тавсиялар сўнгги марта 2013 йилда эълон қилинган, уларда барқарор экологик ривожланишни ҳисобга олувчи парҳезлар йўқ», — дейди у. Бу ҳолда, олимлар ўн йиллардан буён соғлом турмуш тарзини миллий тавсияларга қўшиш кераклиги ҳақида бонг уриб келишади.

Таққослаш учун олимлар ЖССТнинг озиқланиш бўйича тавсиялари (у миллий тавсиялардан анча яхшироқ экани маълум бўлди), шунингдек, ЕАТ-Lancet комиссиясининг 2019 йилги соғлом озиқланиш бўйича янада қатъийроқ маслаҳатларини жорий этишнинг эҳтимолли натижаларини ҳам ҳисоблашди. Олимлар фақатгина мана шуларни бажариш инсониятга ҳам, сайёрага ҳам фойда бўлишини таъкидлашмоқда.

Асосийси — қулайлик ва арзонлик
Илмий ҳамжамият Спрингман жамоасининг ишига ижобий баҳо берди, фақат айрим кичик шартлар билан. ЖССТ озиқланиш соҳасида ҳамкорлик маркази раҳбари, профессор Франческо Капуччио тадқиқотни «янги барқарор озиқ-овқат сиёсатини ишлаб чиқишда мулоқот олиб бориш учун жуда яхши платформа», деб баҳолаган, бироқ тақдим этилган таҳлил унинг фикрича, ноаниқ ва тўлиқ бўлмаган маълумотлар асосида кесишган тадқиқотларга асосланган.

Бундай таҳлил учун билвосита натижалар минусига Лидс университети озиқланиш эпидемиологияси ва жамоат саломатлиги профессори Жанет Кейд ҳам ишора қилмоқда. «Кўплаб мамлакатларда озиқланиш рациони бўйича миллий тадқиқотлар ўтказилади, бироқ уларнинг барчаси турли усуллардан фойдаланишади, бу эса уларни комбинациялашда қийинчилик туғдиради. Бироқ, мазкур тадқиқотда фойдаланилган БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) баланс ҳисоботлари аслида у ёки бу мамлакатдаги истеъмолни эмас, ўша ердаги озиқ-овқатнинг мавжудлигини ҳисоблайди».

Лондон қироллик коллежи озиқ-овқат фанлари департаменти катта ўқитувчиси доктор Сара Беррининг фикрича, тадқиқотнинг асосий устунлиги «жаҳоннинг кўплаб ҳудудларидан турли демографик кўрсаткичлар ҳамда саломатлик билан боғлиқ турли-туман парҳез талаблари ва масалаларини қамраб олувчи парҳез тавсияларининг қўшилганлиги»дир.

Унинг ҳисоблашича, бундай тавсияларни ишлаб чиқишда, умумий тарзда уларнинг индивидуал даражада қўллашнинг маданий афзаллик, озиқ-овқатга етишиш ва бюджетдан келиб чиқадиган амалий мақсадга мувофиқлик ҳисобга олиниши зарур. ЕАТ-Lancet комиссиясининг парҳез маслаҳатлари (инсонлар учун ҳам, атроф-муҳит учун ҳам) амалдаги миллий тавсиялардан фойдалироқ, бироқ кўплаб инсонлар унга етиша олмайди.

Жаҳонни қутқарувчи парҳез
EAT-Lancet комиссияси (нуфузли The Lancet журнали ҳамда Eat Forum формуни томонидан таъсис этилган) соғлом озиқланиш ва барқарор ривожланиш боғлиқлиги тўғрисидаги ҳисоботни 2019 йилнинг бошида эълон қилган. Тавсия этилаётган парҳез «Келажакда 10 миллиард кишини (2050 йилда сайёрада шунча одам яшайди) соғлом овқат билан тўйдира оламизми?» деган саволга жавоб бўлди ва қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгариши, ёввойи табиатнинг вайрон бўлиши ҳамда дарёлар ва денгизларнинг ифлосланишдаги катта ролини кўрсатиб берди.

Умуман олганда, у қизил гўшт, сут ва шакар истеъмолини камайтириш, рационда сабзавотлар, мевалар, донли маҳсулотлар ва ёнғоқлар миқдорини икки баробар оширишга қаратилган. Комиссия ҳисоб-китобларга кўра, парҳез йилига 11 миллион кишини носоғлом овқатланиш туфайли ўлимдан сақлаб қолишга қодир, шунингдек биз яшаётган муҳитни коллапсдан ҳам асраб қолади.

«Бутун жаҳонда озиқланишни тубдан ўзгартириш керак», — дейди комиссия етакчиларидан бири Ҳарвард университетидан Уолтер Уиллет. Унинг таъкидлашича, «соғлом сайёравий парҳез» деганда гап қандайдир оч қолиш ҳақида эмас, «озиқ-овқат соғлом ва фойдали бўлиши» ҳақида кетмоқда.

Спрингман ҳамкасблари билан ушбу парҳезнинг қўлланишини моделлаштириб, у бевақт ўлимни учдан бир қисмига қисқартириб, иссиқхона газларини эса чорак қисмга камайтириб париж битими глобал мақсадлари ютуқларига эришишга йўл очиши мумкин, деган хулосага келишди.

Бироқ, BMJда тадқиқотга тақриз билан чиқиш қилган Германиянинг Фрайбург университетидан Лукас Швингшакл ва унинг ҳамкасбларининг фикрича, EAT-Lancet комиссияси парҳезининг қўлланилиши «даромад даражаси паст бўлган мамлакатлар аҳолиси учун агар у ерда иқтисодий ўсиш ҳамда маҳаллий озиқ-овқат саноатида яхшиланиш бўлмаса қимматлик қилади».

Биргина гўшт билан эмас
Доктор Спрингман эса, ўз навбатида, EAT-Lancet комиссиясининг қизил гўшт ва сут маҳсулотлари бўйича амбицияли тавсиялари ҳар дардга даво бўла олмаслигини, бироқ ажойиб жўнаш нуқтаси бўла олишини айтиб ўтган. «Озиқ-овқат сиёсати бизни миллий тавсияларга бўйлашиш учун рағбатлантириши керак, бу эса аҳолига соғлом озиқланиш қандай бўлиши тўғрисида ахборот берувчи жамоат саломатлиги мақсадли кампанияларига инвестициялар киритишни тақозо этади», — деб ҳисоблайди у.

Унинг жамоаси жаҳонга озиқланиш соҳасида ислоҳот, замонавий фан билан ҳамқадам, гўшт ва сут маҳсулотлари кўп миқдорда истеъмол қилинадиган ҳудудларда (масалан, АҚШда) уларни қатъий чеклаш билан боғлиқ янги тавсиялар керак, деган хулосага келган.

«Лекин энг яхши тавсиялар ҳам токи соғлом турмуш тарзи пропаганда билан қувватланмас экан, маънига эга бўлмайди, — дейди Спрингман. — Бу эса катта инвестициялар талаб этади. Бутун озиқ-овқат тизими, айниқса озиқ-овқат компаниялари устидан астойдил бошқарув, шунингдек, мактаблар ва офис ошхоналарида меню таҳрир қилиниши лозим».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)