15:56 / 10.08.2020
1 491

Россиялик эксперт кузда коронавирусни даволаш оғирроқ кечиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Россиялик эксперт кузда коронавирусни даволаш оғирроқ кечиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Фото: «РИА Новости»
Санкт-Петербургдаги Пастер номидаги Эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институти директори, Россия Фанлар академиясининг академиги Арег Тотолян кузда коронавирусни даволаш баҳорга қараганда қийинроқ кечиши эҳтимоли мавжудлигидан хавотирда.

«Бунга руҳан тайёр бўлишимиз лозим», — деган у «Известия» нашрига берган интервьюсида.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозирда кескин изоляция режимига риоя қилганларда инфекция қандай ўтишини тахмин қилиш қийин. Эҳтимол, улар касаллик билан аввал оғриганларга қараганда оғирроқ ўтказиши мумкин. Шунингдек, кузда SARS-CoV-2’нинг грипп, парагрипп ва аввал маълум бўлган нисбатан зарарсиз бўлган коронавируслар билан уйғунлиги қандай натижа бериши номаълум.

«Мавсумий инфекцияларни COVID-19 билан қандай уйғунлашади — оғирлашадими ёки аксинча, оддий коронавирусга антитана қўшимча ҳимоя берадими, ҳозирча бунга илмий асосланган жавоб беришга тайёр эмасмиз», — деган Тотолян.

Шу билан бирга, олим бутун мамлакат бўйлаб қаттиқ изоляция режимини жорий этиш зарурлигини истисно қилади. Унинг фикрича, касаллик муайян аҳоли пунктларида тарқалганда, маҳаллий чеклов чоралари билан чекланиш кифоя.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)