15:55 / 23.08.2020
2 503

Қимматбаҳо автомобилни эвакуатор ёрдамида ўғирлаб кетди

Қимматбаҳо автомобилни эвакуатор ёрдамида ўғирлаб кетди
Украинанинг Киев шаҳрида яшовчи шахс Porsche русумидаги қимматбаҳо машинани ғайриоддий усулда ўғирлади. Бунинг учун автоуловни миниб ўтирмади, балки эвакуатор ёрдамида «орқалаб» кетди. Бу ҳақда Спутник манбаси хабар берди.

Кейинчалик қўлга тушган «шоввоз»дан нега бундай қилганини сўрашганда, жавоби ҳам ўзига хос бўлди. Унинг айтишича, кўчада турган сариқ рангдаги суперкар унга ёқиб қолган. Шундан сўнг ўша «Порше»ни ўғирлашга қарор қилган. Бунинг учун ортиқча бош қотириб ўтирмай, шунчаки эвакуаторни чақиртирган.

Сохта "Деточкин" хизмат ишчиларига эса қимматбаҳо автомобилни ўзиники эканлиги, фақат унинг электр таъминотида муаммолар туфайли эшиклари очилмаётганини тушунтиради. Содда «эвакуатор»чилар эса унга лаққа ишониб, «Порше»ни айтилган манзилга олиб бориб беришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қимматбаҳо автомобилни эвакуатор ёрдамида ўғирлаб кетди