Фото: Reuters
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Bloomberg маълумотига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, америкалик тадбиркор ҳозирда 115,4 миллиард долларга эга. У 110,8 миллиард долларга эга бўлган Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукербергни ортда қолдирди.
Рўйхатнинг бошида Amazon раҳбари Жефф Безос, кейин Microsoft асосчиси Билл Гейтс турибди. Bloomberg Безоснинг бойлигини 200 миллиард, Гейтснинг бойлигини 125 миллиард долларга баҳоламоқда.
49 ёшли Маскнинг бойлиги бу йил 87,8 миллиард долларга ўсди. Бунга сабаб Tesla акциялари нархи йил бошидан бери қарийб 500 фоизга кўтарилган.
Сайёрадаги энг бой одамнинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт, Bloomberg маълумотларига кўра, дунёдаги энг бой аёлга айланди. У 66,4 миллиард долларга эгалик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 10 июль куни дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 7-ўринга, 20 июль куни 5-ўринга ва 17 август куни эса 4-ўринга кўтарилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди