
Дунёда гриппнинг янги тури тарқалиши мумкин ва бутун дунё аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси доимий равишда мавжуд бўлади. Бу ҳақда Иорданиянинг собиқ олий таълим вазири, вирусолог Aзами Моҳафаза маълум қилди.
“Биз вируслар билан курашишни ўрганишимиз керак. Иорданияда вирус мавжуд ва кенг тарқалган, аммо карантин чекловлари йўқ. Шу билан бирга касалликни аниқлаш, улар билан алоқада бўлган беморларни ва фуқароларни ажратиш каби баъзи чораларни кўрсак, ўн минглаб вирус юқтириш ҳолатларини кузатмаймиз", - деди у »РИA Новости"га берган интервьюсида.
Шунингдек, вирус билан яшаш учун тозаликни сақлаш, ниқоб тақиш, жамоат жойларида ижтимоий масофани сақлаш ва ҳимоя чораларини кўриш зарур. Шу билан бирга, мамлакатларнинг ёпилиши ҳимоянинг самарали чораси бўлмайди, деди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар