date
views 2 522

Билл Гейтс муаммоларни ҳал қилишда икки саволдан фойдаланишини айтди

Билл Гейтс муаммоларни ҳал қилишда икки саволдан фойдаланишини айтди
Фото: Reuters
«Бу муаммони ким ҳал қила олган? Улардан нимани ўрганишимиз мумкин?» саволлари оддийдек кўриниши мумкин, аммо баъзида уларга жавоб топиш жудаям қийин», деб ёзди тадбиркор.

Билл Гейтс муаммонинг ечимини топишдан олдин инсон ўзига қуйидаги икки саволни бериши керак деб ҳисоблайди: «Бу муаммони ким ҳал қила олган? Улардан нимани ўрганишимиз мумкин?».

«Ўсмирлик давримдан буён ҳар бир янги муаммони мана шу икки савол ёрдамида ечганман. Microsoft’да ишлаганимда ҳам шу усулдан фойдаланганман ва ҳозир ҳам фойдаланаман», — деб ёзди Гейтс ўз блогида.

«Бу муаммони ким ҳал қила олган? Улардан нимани ўрганишимиз мумкин?» саволлари оддийдек кўриниши мумкин, аммо баъзида уларга жавоб топиш жудаям қийин», деб ёзди тадбиркор.

Гейтснинг сўзларига кўра, булар унинг мақсадга эришишида ёрдам берадиган ягона саволлар эмас. Масалан, у ҳар йил охирида «нимани яхшироқ амалга ошира олгани», «қанча янги нарса ўргангани», «янги дўстлар орттиргани» ва «оиласига вақт ажратгани»ни сарҳисоб қилади, дея қайд этади CNBC.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтс муаммоларни ҳал қилишда икки саволдан фойдаланишини айтди