
Фото: «Massa.az»
Саудия Арабистонида яшайдиганларга октябрдан умра зиёратига рухсат берилди, дея хабар берди қироллик ИИВ. Вазирликнинг маълум қилишича, зиёрат коронавирус тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда босқичма-босқич тикланади.
4 октябрда бошланадиган биринчи босқичда одатдаги зиёратчиларнинг учдан бир қисми, яъни мамлакатнинг 6 минг аҳолиси умра амалларини бажариши мумкин.
18 октябрга мўлжалланган иккинчи босқичда зиёратчилар сони 75%гача оширилади.
Коронавирус пандемияси туфайли жорий йил апрель ойидан бошлаб умра сафари тақиқлаб қўйилганди.
Саудия Арабистони май ойининг охиридан карантин чекловларини секин-аста юмшата бошлади, мамлакат ичидаги ҳаракат чекловларини бекор қилди, масжидлар очилди, одамларнинг ўз иш жойларига қайтишига рухсат берилди.
Мамлакатда пандемия бошлангандан бери 331 359 та коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, 4 569 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар