00:20 / 19.10.2020
2 869

Эрдўған Россия, АҚШ ва Франция Арманистонга қурол етказиб бераётганини айтди

Эрдўған Россия, АҚШ ва Франция Арманистонга қурол етказиб бераётганини айтди
Фото: Globallookpress
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия, АҚШ ва Франция Арманистонга қурол етказиб бераётганини айтди.
"Арманистон сулҳни яна бузди. ЕХҲТнинг Россия, АҚШ ва Франциядан иборат Минск гуруҳи Арманистонга қурол билан ҳар томонлама кўмак бермоқда. Улар Арманистон тарафида турибди", - деди Эрдўған.

Эрдўған аввал ҳам Минск гуруҳини эътиборсизликда айблаганди.

"Минск гуруҳи ҳали ҳам бу жараённи чўзмоқда. Агар масалани ҳал қилишни истасангиз, ечимни чўзиш билан эмас, ечимнинг ўзи билан шуғулланиш керак. Наҳотки битта муаммони 30 йил ечиш мумкин? Минск гуруҳи музокараларни якунлаб, босиб олинган ерларни эгаларига қайтариши керак. Бу ўн йилларга чўзиладиган иш эмас. Лекин улар ерларни беришмади. Бу нимага олиб келди? Мана бундай вазиятга", - деганди Эрдўған.

10 октябрь куни Озарбойжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олгани маълум қилинганди. Аммо кейинроқ улар бир-бирини мазкур режимни бузишда айблади.

17 октябрь куни эса Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирликлари Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилгани тўғрисида баёнот берди.

Тоғли Қорабоғда қуролли тўқнашувлар 27 сентябрда бошланганди. Арманистон томони тан олинмаган Қорабоғ армияси ҳужумларга туриб бераётганини айтаётган бўлса, Озарбойжон ўз ҳудуди ҳисобланган Тоғли Қорабоғ учун жанг қилаётганини, можарони ҳал қилишда фақат ҳарбий ечим кўраётганини, қатор ҳудудлар қайтарилганини маълум қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Россия, АҚШ ва Франция Арманистонга қурол етказиб бераётганини айтди