12:52 / 21.11.2020
2 989

Туркиялик актриса Бергузар Корел қандай қилиб бир ойда 10 килога озмоқчи эканлиги ҳақида сўзлаб берди

Туркиялик актриса Бергузар Корел қандай қилиб бир ойда 10 килога озмоқчи эканлиги ҳақида сўзлаб берди
Фото: Finans Gündem
«Муҳташам юз йил» сериалида Султон Сулаймон ролини ижро қилган машҳур турк актёри Халит Эргенчнинг рафиқаси Бергузар Корел 10 кило вазн ташламоқчи бўлган озиш усули ҳақида Instagram саҳифасида сўзлаб берди.

Актриса деярли барча турк сериали юлдузлари амал қиладиган усулдан фойдаланмоқчи. Бергузар бу фаоллик, рационига ўзгартириш киритиш ва кўп сув ичиш билан боғлиқлиги ҳақида маълумот берган. Унга кўра, у кунига уч маҳал овқатланади, шакар, глютен истеъмол қилмайди ҳамда кечки овқатни эртароқ тановул қилади. Актриса ушбу усул қулай ҳамда зарарсиз эканини айтиб, иложини топса, бир ҳафта кейин натижа қандай бўлгани билан бўлишишини ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, «1001 кеча» сериалидаги ролидан кейин машҳурликка эришган актриса айнан ушбу сериалнинг суратга олиш майдончасида бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган ва улар бир-бирига кўнгил қўйилган. Кейинроқ эса «Муҳташам юз йил» сериалида ҳам эпизодик роль ижро қилишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиялик актриса Бергузар Корел қандай қилиб бир ойда 10 килога озмоқчи эканлиги ҳақида сўзлаб берди