
Фото: «Астрахан» янгиликлар портали
Россиянинг Астрахан вилояти қишлоқ хўжалиги вазири ва Ўзбекистон вакиллари видеоконференция шаклида ўтган учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Астрахан» янгиликлар портали хабар берди.
Маълум қилинишича, Астрахан вилоятида қонуний ишлаётган меҳнат мигрантлари сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон вакиллари Астрахан вилояти мамлакатнинг энг муҳим ҳамкори эканлигини таъкидлади ва мазкур вилоят билан келгусида ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилаётганини билдирди.
Астрахан қишлоқ хўжалиги вазирининг сўзларига кўра, 2021 йилда вилоят қишлоқ хўжалиги ишларига 10 минг меҳнат мигрантини қабул қилишга тайёр. Шунингдек, қурилиш ва балиқни қайта ишлаш соҳаларига ҳам ишчиларга талаб мавжуд.
Учрашув чоғида томонлар меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма режани белгилаб олишга келишди.
Эслатиб ўтамиз, Россиядаги қурилиш ишларида ишлаш учун 249 нафар Ўзбекистон фуқароси 12 ноябрь куни Иркутск ва Амурга жўнаб кетганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар