09:10 / 01.12.2020
3 030

Ўғлини салкам 30 йил тутқунликда сақлаган она қўлга олинди

Ўғлини салкам 30 йил тутқунликда сақлаган она қўлга олинди
Иллюстратив фото
Швеция полицияси пойтахт Стокгольмда ўғлини 28 йил тутқунликда сақлашда гумон қилинган 70 ёшли аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Expressen» газетаси ёзмоқда.

Нашр ёзишича, якшанба куни (29 ноябрь) аёлникига келган қариндоши (аёл киши) уйда қўрқиб кетган 41 ёшли эркакка дуч келади. У зўрға гапирар, оёқлари мўматалоқ, яра-чақа бўлиб кетганди. Аранг оёқда турган бу одам саволларга ҳам айтарли жавоб беролмаган.

Аёл дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилади, касалхонага олиб кетилган эркакнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Хабарга кўра, ундан олдин онаси ҳам касалхонага ётқизилган экан. Бу аёл ўғлини 28 йил тутқунликда сақлаганликда гумон қилинмоқда. Боласини 12 ёшдалигида мактаб олиб чиқиб кетган, шундан бери уйдан кўчага чиқармаган. Онаси ўғлини уйдан чиқармаслигига ўзгалар доим уларга ёмонлик қилиш ниятида бўлганини важ қилиб кўрсатган.

Қариндош аёлнинг айтишича, она-бола яшаган уй узоқ йиллардан бери йиғиштирилмагани кўриниб турибди. У кўрганларини қўрқинчли фильмлардаги манзарага ўхшатган.

«Aftonbladet» нашри ёзишича, Стокгольм полицияси айни воқеа юзасидан иш очган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)