11:51 / 01.12.2020
2 557

Туркияда коронавирусга қарши кураш бўйича чеклов чоралари кучайтирилди

Туркияда коронавирусга қарши кураш бўйича чеклов чоралари кучайтирилди
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 30 ноябрь куни коронавирус тарқалишига қарши чеклов чоралари кучайтирилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

1 декабрь кунидан кучга кирадиган янги чоралар қаторига иш кунлари маҳаллий вақт билан соат 21:00 дан эрталаб соат 05:00 гача мамлакат бўйлаб амалда бўладиган комендантлик соати киради.

Шунингдек, дам олиш кунлари — жума куни соат 21:00 дан душанба куни эрталаб соат 05:00 гача одамларнинг кўчага чиқиши тақиқланади.

Янги чора-тадбирларга кўра, 20 ёшгача бўлган ва 65 ёшдан катта кишиларга жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланди. Ресторанларга фақат етказиб бериш учун ишлашга рухсат берилади. Савдо марказларига ташриф буюриш учун махсус рухсатнома олиш керак бўлади.

Бунгача Туркияда фақат дам олиш кунларии комендантлик соати мавжуд эди. Аммо мамлакатда коронавирус билан касалланиш даражаси, кўрилган чораларга қарамай, ўсишда давом этди.

Туркияда COVID-19 эпидемияси бошланганидан буён 600 мингдан ортиқ кишида коронавирус қайд этилган. 13,5 мингдан ортиқ одам вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 17 ноябрь куни COVID-19 пандемияси сабабли янги чеклов чоралари жорий этилишини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда коронавирусга қарши кураш бўйича чеклов чоралари кучайтирилди