20:00 / 02.12.2020
5 641

Муносабатлари тўйгача етиб бормаган турк киноси юлдузлари (фото)

Муносабатлари тўйгача етиб бормаган турк киноси юлдузлари (фото)
Кино олами вакиллари учун ҳаммаси суратга олиш майдончасида бошланиши ёки якун топиши мумкин. Кун-у тун суратга олиш баҳонасида бирга вақт ўтказадиган ижодкорлар билмаган ҳолда ҳамкасбига кўнгил қўяди. Лекин ҳамманинг ҳам севгиси тўйгача етиб боравермайди ва бунга кимларнингдир ижодни туйғулардан устун билиши сабаб бўлса, бошқаларнинг феъл-атвори ёки хиёнати ҳаммасига нуқта қўйилишига сабаб бўлади.

Фахрие Эвжен ва Ўзжан Дениз

Фото: Milliyet
2012 йилда суратга олинган «Менинг уйим сенсан» фильмида суратга тушган жуфтлик ўртасида севги учқуни пайдо бўлган. Шундан кейин муносабатда бўлган машҳурлар ҳаёти ОАВ учун мавзуга айланган. Актёр Фахриянинг гўзаллигига ошиқ бўлган аммо унинг оғир феъл-атвори уларнинг охиригача бирга бўлмаслигига сабаб бўлган. Актриса Ўзжаннинг дўстлари ва оила аъзолари ёнида жанжаллашишдан тап тортмаган, аммо Дениз ҳаммасига кўз юмган. Шунга қарамай, юлдузлар айрилганини маълум қилган. Миш-мишларга қараганда актёр севгилисига хиёнат қилган ва шу сабаб улар ўртасидаги муносабатларга нуқта қўйилган.

Демет Ўздемир ва Юсуф Чим

Фото: Turk Cinema
2015 йилда «Қулупнай ифори» сериалида суратга тушиш вақтида улар ўртасида илиқлик пайдо бўлган. Демет ва Юсуф муносабатларини яширмаган ва кўп вақтини бирга ўтказган, кейинроқ бирга яшашни бошлаган, ҳатто. Мухлислар улар ўртасидаги алоқалар бора-бора тўй билан янада мустаҳкамланишини истаган, бироқ уларнинг ҳар иккиси бошқа-бошқа йўлдан кетишни афзал билган. Шунга қарамай, ҳалигача дўстона муносабатда ва бир-бирини доим қўллаб-қувватлайди.

Чагатай Улусой ва Серенай Сарикая

Фото: Turk Cinema
Ўсмирлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Медчезир» сериалида суратга тушган актёр ва актрисанинг сюжетдаги севгиси ҳаётга ҳам кўчган. Аммо тез аланга олган севги тезда сўнган ва тўйгача етиб бормаган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам севгисини сақлаб қолишга етарлича вақт топа олмаган. Шунга қарамасдан, улар бир-бирини ҳамиша қўллаб-қувватлаб келади ва Instagram саҳифасини кузатиб боради.

Гурбей Илери ва Эзги Эйюбоглу

Фото: Milliyet
Гурбей ва Эзги «Қалбим сени танлади» сериалининг суратга олиш майдончасида танишган. Кўп ўтмай эса уларнинг муносабатини ОАВ маълум қилган. Бир-бирига боғланиб қолган жуфтлик «Муҳташам юз йил» сериалида ҳам бирга суратга тушган. Бир-бири учун яралгандек туйилган жуфтлик барча тадбир ва маросимларга биргаликда ташриф буюрган. Аммо кейинчалик карьерани биринчи ўринга қўйган машҳурлар айрилишга қарор қилган.

Энгин Ўзтурк ва Идил Фират

Фото: Turk Cinema
«Муҳташам юз йил» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган мовий кўзли актёрнинг айни вақтда юраги бўш. Аммо аввалроқ У Идил билан ошиқ-маъшуқ бўлган. Улар ўртасидаги муносабатлар сериалларни эсга солган. Тез-тез урушиб қоладиган жуфтлик шунча тез ярашиб олган. Деярли 2 йил учрашиб юрган Энгин ва Идилнинг мухлислари уларни расмий бирга бўлишини жуда ҳам истаган. Аммо Идил актёрнинг актриса Жансу Дере билан ёзишмаларини топиб олган ва уни хиёнатда айблай бошлаган ва шу баҳона ҳаммасига нуқта қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Муносабатлари тўйгача етиб бормаган турк киноси юлдузлари (фото)