Туркияда энг катта гонорар оладиган юлдузлар ким?

Туркияда энг катта гонорар оладиган юлдузлар ким?

Туркия кино саноатида ишлаб чиқариш харажатлари тобора ортиб бораётгани сабабли кўплаб сериаллар рейтинг паст бўлса, қисқа фурсатда эфирдан олинмоқда. Мутахассислар бунга асосий сабаб сифатида суратга олиш харажатлари, айниқса бош ролларни ижро этувчи актёр ва актрисаларнинг юқори гонорарларини кўрсатмоқда.

Gzt.com нашри маълумотига кўра, 2026 йилда Кенан Имирзалиоғлу Туркиянинг энг кўп ҳақ олувчи актёрига айланди. У “Оила — бу синов” сериалининг ҳар бир қисми учун 4,5 миллион турк лираси (тахминан 95,7 минг АҚШ доллари) гонорар олган. Сериалнинг илк мавсуми 18 қисмдан иборат бўлгани сабабли актёрнинг умумий даромади 80 миллион лирадан ошган.

Oq ko'ylakdagi qora sochli erkak divanda qo'li iagida o'tiribdi.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Киванч Татлитуғ жой олди. У суратга олиниши режалаштирилган “Тропиклар” сериалининг ҳар бир қисми учун 4 миллион лира (85 минг АҚШ доллари) олиши керак эди. Бироқ лойиҳа ҳозирча бошланмаган. Бунга Киванч билан бирга суратга тушадиган мос актриса топилмагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Oq ko'ylak kiygan soqolli erkak studiyada stulda o'tiribdi.

Haberler нашрига кўра, учинчи ўринда Чағатай Улусой қайд этилган. У “Ашраф ва Рўё” сериалидаги иштироки учун ҳар бир қисмдан 3,5 миллион лира (74–75 минг АҚШ доллари) ишлаб топган.

To'q ko'k paltodagi soqolli kishi g'ishtli devor fonida kameraga tikilib turibdi.

Актрисалар орасида эса Афра Сарачўғли етакчилик қилмоқда. У бир қисм учун 2,5 миллион лира (53 минг АҚШ доллари) гонорар олган.

Och jigarrang sochli va ko'k ko'zli yosh ayol yon tomonga qarab turibdi.

Ундан кейинги ўринда Демет Оздемир бўлиб, унинг бир қисмдаги даромади 2 миллион лира (42,5 минг АҚШ доллари)ни ташкил этган.

Oq libos kiygan uzun sochli ayol tik turibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар