Туркияда 12 ёшли қиз балконнинг иккинчи қаватидан қулаб тушди

Туркиянинг Сирнак вилояти Идил туманида 12 ёшли С.Т. исмли қиз уйининг иккинчи қаватидаги балконда каптарларга ем бераётган вақтида мувозанатини йўқотиб, пастга қулаб тушди.
Ҳодиса кўчадаги кузатув камерасига ёзиб олинган. Воқеани кўрган маҳалла аҳолиси дарҳол ёрдамга ошиқиб, тез тиббий ёрдам чақирган.
Жабрланувчи аввал Идил давлат шифохонасига олиб борилган, кейинчалик эса Сирнак Аёллар ва болалар шифохонасига кўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг ҳаёти сақлаб қолинган ва у шифокорлар назорати остида даволанмоқда.
Мутахассислар болаларни баланд балконларда ёлғиз қолдирмаслик, ҳимоя тўрлари ўрнатиш ҳамда балкон яқинида чиқиб олишга ёрдам берадиган буюмларни қолдирмаслик зарурлигини эслатмоқда.






























Изоҳлар 0
…