10:12 / 08.12.2020
2 078

Швецияда қатъий карантин жорий қилинади

Швецияда қатъий карантин жорий қилинади
Фото: EPA
Швецияда аҳолига берилган карантин тавсияларининг натижасизлиги сабабли қатъий карантин жорий этишга қарор қилинди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

COVID-19 билан касалланганлар сонининг сезиларли ошиши ҳамда касалхонага ётқизилаётган беморлар ва ўлимлар сонининг ортиши сабабли мамлакат ҳукумати шундай қарорга келган.

Швецияда одамларнинг саккиз кишидан ортиқ тўпланиши тақиқланди. Бу эса кинотеатрлар ва кўнгилочар муассасаларнинг ёпилишига олиб келди. Шунингдек, ҳукумат спиртли ичимликлар савдосини ҳам чеклади — соат 22:00 дан кейин спиртли ичимликлар савдоси тақиқланади. Бундан ташқари, мамлакатда мактабларни ҳам ёпишга қарор қилинган.

Швецияда COVID-19 оқибатида юзага келган ўлимлар сони унинг яқин қўшниларига қараганда анча юқори, касаллик оқибатида 7000 дан ортиқ одам вафот этган. Данияда шу пайтгача қайд этилган COVID-19 қурбонлари сони 900 кишидан ошмайди, Норвегияда уларнинг сони 400 кишидан кам, Финляндияда эса 450 кишидан кам.

Эслатиб ўтамиз, Швеция касалликнинг биринчи тўлқини вақтида дунёда коронавирусга қарши кураш учун карантин жорий қилмаган кам сонли давлатлардан бири бўлганди. Мамлакат бош эпидемиологи Андерс Тегнелл карантиндан воз кечилгани сабабли мамлакатда жуда кўп одам вафот этганини тан олганди ва буни хато деб атаганди. У мамлакат ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши ва кескинроқ карантин чораларини кўриши кераклигини маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Швецияда қатъий карантин жорий қилинади