11:11 / 20.12.2020
2 106

Хитойда Ойдан етказилган тупроқ намунаси ўлчанди

Хитойда Ойдан етказилган тупроқ намунаси ўлчанди
Фото: Синьхуа
Хитойнинг “Чанъэ-5” зонди Ойдан Ерга етказган тупроқ намунаси ўлчаниб, Хитой Фанлар академияси президенти Хоу Цзянгога топширилди.
19 декабрда ўтган тантанали маросимда Хитой миллий коинот бошқармаси (CNSA) раҳбари Чжан Кэцзян Ойдан келтирилган тупроқ намунасини Цзянгога топширган. Тупроқ оғирлиги ўлчанганда 1731 грамм чиққан.

Маросимда Хитой бош вазири ўринбосари Лю Хэ ҳам иштирок этган. У “Чанъэ-5”нинг миссиясини Хитойнинг аэрокоинот соҳасидаги қудратини оширишдаги муҳим давр деб атаган.

Тупроқ сўнгра Фанлар академияси қошидаги Давлат астрономик обсерваториясининг лабораториясига берилган. Эндиликда олимлар намуналарни сақлаш, таҳлил қилиш ва ўрганиш билан шуғулланишади.

17 декабрда “Чанъэ-5” зонди модули Ерга Ойдан олинган тупроқ намуналари билан қайтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда Ойдан етказилган тупроқ намунаси ўлчанди