Фото: «РИА Новости»
Россия ва Бирлашган Араб Амирликлари товушдан тез учадиган йўловчи бизнес жетини ишлаб чиқиш ва яратиш билан шуғулланувчи қўшма корхона тузади. Бу ҳақда Россия савдо-саноат вазири Денис Мантуров маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Россия томонидан лойиҳада Бирлашган авиасозлик корпорацияси ёки унинг шўъба корхоналаридан бири, БАА томонидан эса Mubadala фонди қатнашади. Вазирнинг аниқлик киритишича, ҳозирча қўшма корхонада кимнинг улуши қанча бўлиши масаласи аниқлаштирилмаган.
Бизнес-самолёт икки хил — сиғими саккиз кишигача ва 30 кишигача бўлган версияда яратилади. Шу йил охиригача самолётнинг ташқи кўриниши ишлаб чиқилиши мумкин. «Асосий параметрлар эса менимча, 80 фоизга аниқлаштирилган: бу 1,5—1,8 Мах’га тенг тезлик. 1,8 Мах тезликда камида тўрт соат учиш мумкин», — деди Мантуров.
Товушдан тез учадиган бизнес-жетни яратиш бўйича тадқиқот ишлари Россияда 2017 йилдан буён давом этмоқда. 2019 йилда Мантуров бу ишлар 1,4 миллиард рублга тушганини айтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди