11:28 / 31.03.2021
583

Туркия ўз вакцинасини ишлаб чиқармоқчи: уколдан қўрқадиганлар учун айни муддао

Туркия ўз вакцинасини ишлаб чиқармоқчи: уколдан қўрқадиганлар учун айни муддао
Фото: «Haberler»
Яқинда туркиялик олимлар коронавирусга қарши интраназал вакцинани клиник синовдан ўтказишга киришадилар. Уни жорий йилда қўллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 30 март куни Туркия саноат вазири Мустафо Варанк маълум қилди, деб ёзади «Haberler».

Вазирнинг сўзларига кўра, бурун спрейи кўринишидаги препарат олдинги синовлардан муваффақиятли ўтган. Варнакнинг аниқлик киритишича, бундай вакцинани клиник синовлардан ўтказишнинг биринчи босқичи «тез орада бошланади».

Барча клиник синовлар тугагандан сўнг Туркия интраназал вакцинани 2021 йилда ишлатишни бошлашни режалаштирмоқда.

Олимларнинг айтишича, бурун спрейи кўринишидаги вакцина коронавирус инфекциясига қарши самаралироқ курашади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Туркия коронавирусга қарши ўз вакцинаси клиник синовларининг биринчи босқичини бошлаганди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон хабар берганидек, бу вакцина 2021 йилнинг баҳорида тайёр бўлиши мумкин.

Туркияда аҳолини коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш ишлари 14 январда бошланди. Хусусан, вакцинация Хитойнинг Sinovac Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CoronaVac препарати билан амалга оширилмоқда.

«Worldometer» портали ҳисоб-китобларига кўра, 30 март ҳолатига кўра, Туркияда 3,2 миллиондан ортиқ COVID-19 ҳолати қайд этилган, 31,3 минг киши вафот этган, 2,9 миллион киши тузалган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Туркия ўз вакцинасини ишлаб чиқармоқчи: уколдан қўрқадиганлар учун айни муддао