
Фото: РИА Новости
Россия Мудофаа вазирлиги «Туполев» томонидан ишлаб чиқилган «стелс-бомбардимончиси»нинг ташқи кўринишини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, дастурни ишлаб чиқиш ишлари батафсил лойиҳалаш босқичида, бир нечта тажриба намуналарини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Унга кўра, янги бомбардимончи «учувчи қанот» аэродинамик схемаси бўйича қурилади. Самолёт фақат фюзеляж ичидаги қуроллар билан таъминланади, шу жумладан истиқболли узоқ масофали қанотли ракеталар ва гипертовушли ракеталар жойлаштирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар