09:00 / 09.04.2021
2 050

Путин Россия мактабларида мигрантларнинг фарзандлари сони кўпайиб кетмаслиги кераклигини айтди

Путин Россия мактабларида мигрантларнинг фарзандлари сони кўпайиб кетмаслиги кераклигини айтди
Россия мактабларида мигрантларнинг фарзандлари улуши уларни тил ва маданий муҳитга мослаштириш мумкин бўлган даражада бўлиши керак, деди Россия президенти Владимир Путин.

"Европанинг айрим мамлакатлари ва Штатларда мактабда мигрантлар фарзандларининг улуши маълум фоизга етганидан сўнг маҳаллий аҳоли ўз фарзандларини бу мактабдан чиқариб олади. У ерларда юз фоиз мигрантлар фарзандлари ўқийдиган мактаблар ташкил топмоқда", — деди Путин.

У, шунингдек, Россияда воқеаларнинг бундай ривожланишига асло йўл қўймаслик кераклигини айтиб ўтди.

"Мактабларимиздаги мигрантлар фарзандлари сони шундай бўлиши керакки, бу уларни рус тили муҳитига расман эмас, амалда мослаштириш имконини бериши лозим", — деди Россия президенти.

Путин Россияда ҳозирча мигрантларнинг назорат қилиб бўлмайдиган оқими билан боғлиқ муаммо йўқлигини айтаркан, барибир миллионер-шаҳарлар ва айрим миллий республикаларда вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиш зарурлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Россия мактабларида мигрантларнинг фарзандлари сони кўпайиб кетмаслиги кераклигини айтди