«Қора ният» сериали актёри Ўнур Туна ва актриса Элиф Доған учраша бошлади

«Қора ният» сериали актёри Ўнур Туна ва актриса Элиф Доған учраша бошлади
Фото: «КиноТека»
Муваффақиятли актёр Ўнур Тунанинг шахсий ҳаётига кўпчиликнинг қизиқиш билдирмоқда. «Учанкуш ТВ» янгиликлар порталида актёр Ўнур Туна ва актриса Элиф Доған орасида ишқий муносабатлар бошлангани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди, деб ёзади «КиноТека».

Хабарларга кўра, жуфтликнинг танишганига бор-йўғи бир ой бўлган ва улар камералар объективига тушмасликка ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, ушбу маълумотлар жуфтлик томонидан тасдиқланиб ёки аксинча, рад этилмаган.

Ўзбек телетомошабинларига «Қора ният» сериалида Алихан образи билан таниш бўлган 35 яшар Ўнур ҳозирда «Ғаройиб доктор» сериалида шифокор Ферман ролини ижро этмоқда. 26 ёшли Элиф эса «Эҳ, ёшлик» сериалидаги суратга тушиш ишларини қиш фаслида якунлади.

Актриса бундан аввал «Маликам, энди қара», «Чуқур» ва «Биз учун ҳам худди шундай» каби сериалларда роль ижро этган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар