15:00 / 04.05.2021
2 200

Россиялик «Робин Гуд» Нью-Йорк мэри бўлмоқчи


Фото: «Profile»
Россиянинг Томск шаҳрида туғилиб ўсган Виталий Филипченко АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мэри бўлмоқчи. Мақсадим даромад эмас, кучсизларга ёрдам бериш, дея у ўзини Робин Гудга қиёслаган.

«Мэр бўлмоқчиман, бундан бирон даромадни кўзлаётганим йўқ. Кўплар ном чиқариш, янаям бойиш учун ўзини сиёсатга уради. Менинг мақсадим бутунлай бошқа, қўлимдан келганча ёрдам берсам дейман, дейлик Робин Гудга ўхшаб», — дейди Филипченко.

Унинг айтишича, амалдаги мэрга мухолиф номзодлар — асосан ўзига тўқ одамлар. Кўплари маош кўп тўланадиган жойларда ишлашади. Филипченконинг фикрича, жиддий муаммоларни шахсан бошидан ўтказмаган одамлар уларни қандай ҳал этишни ҳам билишмайди. Унинг умиди ўзига ўхшаб оғир меҳнат йўлини босиб ўтган меҳнат муҳожирларидан.

«Доим кучсизларга ёрдам беришни истаганман. Қандайдир адолат бўлиши шарт. Бир тадбиркор, шу муаммоларни кўриб-билган одам сифатида уларни нафақат ўзим, бошқа бировлар учун ҳам ҳал этиш ниятидаман», — деди у.

Филипченко 10 йилдан бери АҚШда яшайди. Ўз юк ташувчи фирмасига эга. Мустақил номзод сифатида мэрлик учун курашиб кўрмоқчи. Сайловлар шу йилнинг 2 ноябрига белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик «Робин Гуд» Нью-Йорк мэри бўлмоқчи