21:39 / 18.05.2021
1 333

Керем Бурсин илк марта ҳамкасби Ханде Эрчел билан қандай муносабатда эканлиги ҳақида

Керем Бурсин илк марта ҳамкасби Ханде Эрчел билан қандай муносабатда эканлиги ҳақида

Фото: Al Bawaba
Мальдив оролларидаги таътилдан кейин Ханде Эрчел ва Керем Бурсин «Эшигимни қоқ» сериалининг иккинчи фаслида суратга тушиш учун қайтди.

Икки ойлик танаффусдан кейин суратга олиш ишлари яна давом эта бошлади, сериалнинг янги қисмлари июнь ойида эфир юзини кўриши режалаштирилмоқда.

Суратга олиш майдончасида журналистлар юлдузли жуфтликни саволга тутган, Ханде сериалдан бошқа нарса ҳақида гапирмаган, Керем эса мухбирларни қизиқтирган саволларга жавоб берган.

— Танаффусдан кейин суратга олиш ишлари давом эта бошлади…
— Ҳа, ўтган йилдан буён деярли тинмай ишлаганимиз учун ҳам дам олиш барчамиз учун муҳим эди. Бугун трейлерни суратга оламиз, кейинги ҳафтадан эса тўлиқ график асосида ишлаймиз.

— Таътилга Ханде Эрчел билан бирга Мальдив оролларига жўнаб кетдингиз. Дастлаб бу реклама билан боғлиқлиги ҳақида гапирилди, лекин кейинроқ муносабатларингизга ишора қилинган суратлар пайдо бўлди. Демак табрикласак бўладими?
— Ҳа, раҳмат! Дам олиш ғоят ажойиб бўлди, бошқа янгиликлар ҳақида менинг хабарим йўқ. Муносабатларимизни эса яширмаганмиз.

— Муносабатларингиз қачон бошланди? Мальдив оролларидами?
— Йўқ… Анча бўлди. Келинг, тафсилотларга тўхталмайлик.

— Муносабатларингиз қандай давом этмоқда? Барча сизни бир-бирига мос жуфтлик деб ҳисобламоқда.
— Ҳаммаси аъло даражада. Энг асосийси — дастлаб биз бир-биримизни жуда ҳам яхши тушунадиган дўст бўла олдик. Шундан кейин муносабатлар бошланди.

— Ким биринчи бўлиб туйғуларини изҳор қилди?
— Буниси энди жуда ҳам шахсий масала! Тафсилотларсиз.
Аввалроқ «Эшигимни қоқ» сериалида севишганларни ижро этган Керем Бурсин ва Ханде Эрчел бир-бирига бефарқ эмаслигини тан олгани ҳақида хабар берилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Керем Бурсин илк марта ҳамкасби Ханде Эрчел билан қандай муносабатда эканлиги ҳақида