18:10 / 28.05.2021
2 350

Песков: «Путин Лукашенкодан кечирим сўрамаган»


Фото: «РИА Новости»
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Владимир Путин Беларусь ҳақида АҚШ президенти Жо Байден билан гаплашгани учун гўёки ундан кечирим сўрагани ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

Песковнинг сўзларига кўра, бу шунчаки тасвирий восита эди. Россия президенти кечирим сўрамаган, балки белоруслик ҳамкасбини муҳокама мавзусидан хабардор қилган, холос.

«Путин виждонан иш қилди. Менга қўнғироқ қилиб, Беларусни рухсатимсиз муҳокама қилгани учун узр сўради», — деган эди Лукашенко.

«Биласизки, қоидага кўра, учинчи давлат раҳбарини хабардор қилмасдан туриб, ўша давлат ёки унинг етакчисини муҳокама қилиш халқаро амалиётда мақбул иш эмас. Шунинг учун буни бевосита кечирим сўраш сифатида қабул қилмаслик керак, аксинча бу шунчаки тасвирий восита эди. Президент Путин ғоятда боадаб, у беларуслик ҳамкасбини ушбу мавзуга тўхталиб ўтилгани тўғрисида хабар беришни зарур деб билди», — деди Песков.

Аввалроқ Кремль Путин ва Лукашенконинг учрашуви 28 май куни Сочида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди. Хабарга кўра, бўлажак учрашувда икки мамлакат раҳбарлари Беларусь иқтисодиётининг аҳволи ҳақида гаплашади.

Шунингдек, апрель охирида Москвада Путин ва Лукашенко 4 соатлик музокара ўтказган эди. Таъкидланишича, улар иқтисодий масалаларни муҳокама қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков: «Путин Лукашенкодан кечирим сўрамаган»