12:30 / 12.06.2021
1 343

Қўшма Штатларда ғаввос кит оғзидан омон чиқди

Қўшма Штатларда ғаввос кит оғзидан омон чиқди

Массачусетс штатида ғаввос кит оғзидан омон чиқиб, жиддий жароҳатларсиз қирғоққа етиб борди. Бу ҳақда маҳаллий Cape Cod Times газетаси хабар берди.

56 ёшли Майкл Пакард жума куни эрталаб Атлантика океанининг қирғоғида қисқичбақаларни тутаётган бўлган.
«Тўсатдан, мен жуда катта зарбни сездим, шундан кейин қоронғи бўлиб қолди. Мен ҳаракат қилаётганимни ва кит мени оғзидаги мушаклар ёрдамида итариб юбораётганини ҳис қилдим», дейди у.

Дастлаб Пакард уни акула еб қўйган деб ўйлаган, лекин унга ҳужум қилган жониворнинг тишларини тополмаган ва жиддий жароҳатлар олмаганлигини англаган ҳолда, ғаввос унинг кит ичида эканлигини тушунган.

Ғаввос шиддат билан ҳаракатлана бошлаган, шундан кейин кит сув юзига чиқиб, бошини силкитиб уни қўйиб юборган. Пакарднинг шериги уни қирғоққа олиб чиққан. Ғаввос маҳаллий касалхонага етказилган.

Шифокорлар ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатларни топмаган, бир неча соатдан кейин ғаввосга уйига кетишига рухсат беришган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Қўшма Штатларда ғаввос кит оғзидан омон чиқди