10:35 / 07.07.2021
2 584

Тожикистондаги Россия ҳарбийлари ракета зарбалари бериш бўйича ўқув машғулотлари ўтказди


Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига қарашли жанговар ва транспорт вертолётлари Афғонистондаги вазият кескинлашиши фонида ракета зарбалари бериш машғулотларини ўтказди.

Хабар қилинишича, 201-ҳарбий базанинг Ми-24 зарба берувчи вертолётлари ҳамда Ми-8МТВ5-1 ҳарбий-транспорт вертолётлари шартли душманга ракета зарбалари берган.

Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, ўқув машғулотларида иккита Ми-24 ва иккита Ми-8МТВ5-1 вертолёти, юзга яқин ҳарбийлар қатнашган.
"Авиация зарбаси натижасида автомобиллар колоннаси, қурол-яроғ омборлари сингари 15дан ортиқ ерусти нишонлари йўқ қилинди", - дейилади марказий ҳарбий округ хабарида.

Россия зарурат туғилганида Тожикистонга Афғонистон билан чегарада хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча ёрдам беришга тайёр, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко.

"Ҳаммаси Афғонистон шимолидаги вазият қандай ривожланишига боғлиқ. У ерда вазият анча кескин, айрим маълумотларга кўра, Тожикистон билан чегаранинг 70 фоизга яқин қисми "Толибон" томонидан назорат қилинмоқда", - деди у.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирда толиблар мамлакатдаги 370та туманнинг 110тасини назорат қилмоқда. Афғонистон ҳукумати кучлари толиблар ҳужуми натижасида Тожикистон ҳудудига чекинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистондаги Россия ҳарбийлари ракета зарбалари бериш бўйича ўқув машғулотлари ўтказди