23:44 / 12.07.2021
6 880

Путин: Украина – Европанинг энг қашшоқ мамлакати


Украина Европанинг энг қашшоқ мамлакати ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг Кремль сайтида жойлаштирилган руслар ва украинларнинг тарихий бирлиги тўғрисидаги мақоласида айтилмоқда.

«ХВЖнинг маълумот беришича, 2019 йилда, коронавирус эпидемиясига қадар Украинада ЯИМ даражаси жон бошига 4 минг доллардан камроқни ташкил этган. Бу Албания, Молдова ва тан олинмаган Косово Республикаларидан ҳам паст. Ҳозирда Украина – Европанинг энг қашшоқ мамлакати», — дейилади мақолада.

Путиннинг қайд этишича, Украина ва Россия асрлар давомида ягона иқтисодий тизим сифатида ривожланиб келган.
«Бундан 30 йил аввалги ҳамкорлигимизга бугун Евроиттифоқ мамлакатлари ҳасад қилиши мумкин эди», — деб ёзади у.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина – табиий, бир-бирини тўлдирадиган иқтисодий ҳамкорлар ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, 30 июн куни Владимир Путин россияликлар билан тўғридан тўғри эфирда украинлар ва русларни бир халқ, деб ҳисоблашини, бу ҳақда алоҳида мақола ёзишини айтганди.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президентининг бу фикрига қўшилмаган, «Келинг, ҳаммасига нуқта қўяйлик. Биз бир халқ эмаслигимиз аниқ», деганди «Интерфакс-Украина» агентлигига берган интервьюсида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: Украина – Европанинг энг қашшоқ мамлакати