Японияда юқори сифатли қизил узумнинг бир шингили 1,4 миллион иенга (12,7 минг доллар) сотилди. Ruby Roman, яъни “Рим ёқути” деб номланган узум навини Тайвандаги Yumaowu япон супермаркетлари тармоғи бошқарувчиси Се Мин-та сотиб олган.
Таъкидланишича, Ruby Roman Канадзавада ўтказиладиган аукционда қаторасига учинчи йил рекорд нархга сотилмоқда.Се Мин-танинг айтишича, у узумни ўз дўконида сотувга қўймоқчи ва у билан мижозларни меҳмон қилмоқчи.
“Мен Ruby Roman’ни Тайван халқига намойиш қилмоқчиман. Сиз узум навини яратувчи кишилар меҳнати қанчалик машаққатли эканини ўйлаганингизда, 1,4 млн иен ушбу узум учун арзон нарх эканини тушунасиз”, деб айтган тадбиркор.
Таъкидлаш жоиз, аукционга ушбу узумдан 253 боши сотувга қўйилган.
Ruby Roman дунёдаги энг қиммат узум нави ҳисобланади. Япониялик селекционерлар уни 1994 йилда олишган, бироқ у биринчи марта сотувга 2008 йилдагина чиқарилган. Ушбу нав қизғиш-ёқут рангга эга йирик сувли донлари ва жуда ширин таъмга эгалиги билан ажралиб туради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди