19:43 / 20.07.2021
2 900

Учинчи фарзандга ҳам рухсат берилди: Хитойнинг нияти нима?

Учинчи фарзандга ҳам рухсат берилди: Хитойнинг нияти нима?

Фото: «AP Photo / Ng Han Guan»
Хитой ҳукумати учинчи фарзанд туғилишига қўйилган барча чекловларни бекор қилмоқда. Бу ҳақда ХХР Давлат Кенгаши Коммунистик партия Марказий қўмитаси сиёсий бюросининг май ойида туғилишни назорат қилишни янада енгиллаштириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ баёнот билан чиқди.

«Ижтимоий таъминотга маблағ ажратиш тўхтатилсин, тегишли жазолар бекор қилинсин ва йўқ қилинсин», — дейилади Давлат кенгаши баёнотида.

Унда «учта бола сиёсати»нинг асосий мақсадлари санаб ўтилган. 2025 йилга келиб туғилиш коеффициентини фаол қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш, туғруқдан олдин, туғруқдан кейинги давр ва туғруқлар учун хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, боланинг туғилиши, боқиш, тарбиялаш ва ўқитиш харажатларини сезиларли даражада камайтириш, шунингдек туғилиш даражасини оптимал равишда ошириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, ҳукумат гендер дисбаланси муаммосини ҳал қилиш, аҳолининг демографик тузилиши ва сифатини оптималлаштириш ниятида. Қонунчиликка никоҳ ва туғилишни рағбатлантиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

1970-йилларнинг охирларида Хитой аҳолининг ўсишини назорат қилиш учун «Бир оила — бир бола» сиёсатини жорий этганди. Шаҳар аҳолиси битта фарзанд кўриши мумкин эди, қишлоқда эса биринчиси қиз туғилса, иккитагача фарзандга рухсат берилганди.

Вақт ўтиши билан ушбу чоралар демографик муаммоларга олиб келди. Ҳозир Хитой аҳолисининг ўртача ёши 38,8 ёшни ташкил этмоқда, аммо 60 ёшдан ошган аҳоли улушининг ўсиши катта муаммо бўлиб қолмоқда.

2013 йилда ҳукумат енгиллик беришга қарор қилди. Дастлаб оилада ёлғиз бўлган эр-хотинларга, кейинчалик бошқа оилаларга ҳам иккинчи фарзанд кўришга рухсат беришди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Учинчи фарзандга ҳам рухсат берилди: Хитойнинг нияти нима?