11:53 / 22.07.2021
2 588

Тожикистонда 230 минг ҳарбий иштирокида машғулотлар ўтказилмоқда


Ми-8МТ вертолёти Тожикистон ва Афғонистон чегарасида (архив)
Фото: «ТАСС»

Тожикистонда 22 июлга ўтар кечаси ҳарбий шайликни текшириш бўйича «Чегара—2021» машғулотлари бошланди, деб ёзади «Коммерсантъ». Уларда мамлакат Қуролли Кучлари ва куч тузилмаларининг барча бўлинмалари иштирок этмоқда, 230 мингдан ортиқ одам жалб қилинган. Машғулотлар Тошкент вақти билан соат 04:00 да президент Эмомали Раҳмоннинг фармойиши билан бошланди.

Республика мудофаа вазири Шерали Мирзо президентга маълум қилишича, ҳарбий машғулотларга Қуролли Кучлар ва куч тузилмалари шахсий таркибидаги 100 минг киши, шунингдек, захирадаги 130 минг зобит ва аскарлар жалб этилган.

«Машқлар чоғида белгиланган жойларга 1023 дона зирҳли техника, 3167 дона махсус автомобиль техникаси, 447 дона артиллерия қурилмаси, пушка ва миномётлар, 254 дона ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаси, 45 дона самолёт ва жанговар вертолёт жойлаштирилди», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

30 июль куни Россия ва Ўзбекистон Сурхондарё вилоятида ўқув машғулотларини бошлайди. Уларда қарийб 1,5 минг ҳарбий қатнашиши кутилмоқда. 5 август куни эса Тожикистоннинг Хатлон вилоятида Россия, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қўшма машғулотлари бошланади.

Машғулотлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида ўтказилмоқда. Афғонистон ҳукумати кучлари ва «Толибон» ўртасидаги тўқнашувлар АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлагач кучайди.

Афғонистондан НАТО қўшинларини олиб чиқиш 29 апрелда бошланган, АҚШ ва «Толибон» ўртасида тузилган келишувга биноан жараён кузда якунланиши керак. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ Афғонистондаги ҳарбий контингентининг 90 фоиздан кўпроғини олиб чиқиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда 230 минг ҳарбий иштирокида машғулотлар ўтказилмоқда