15:56 / 15.08.2021
2 030

«Толибон» ўз жангариларига Кобулга ҳужум қилмасликни буюрди

«Толибон» ўз жангариларига Кобулга ҳужум қилмасликни буюрди
Фото: Reuters
«Толибон» ҳаракати ўз жангариларига Кобулга ҳужум қилмаслик ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда ташкилот расмий вакили Забихулла Мужоҳид маълум қилди.

«Биз жангчиларимизга Кобул дарвозаси олдида қолишни ва шаҳарга ҳужум қилмасликни буюрдик», — деди у.

Афғонистоннинг 1TV телеканали ахборотига кўра, «Толибон» раҳбарияти ўз отрядларига Кобул чегарасидан ичкарига кирмаслик ҳақида фармон берган. Айни пайтда «Толибон» «мамлакат ҳукумати билан ҳаракат отрядларининг шаҳарга тинч йўл билан кириши ҳақида музокаралар олиб бормоқда, дейилади телеканал хабарида.

Айни вақтда мамлакат президенти маъмурияти эса Кобул ҳужумга учрамагани ва шаҳардаги вазият назорат остида эканини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, «Толибон» ҳаракати вакиллари айни пайтда Афғонистондаги барча чегара пунктларини назорат қилмоқда.
АҚШ, Буюк Британия ва Чехия Кобулдаги элчихоналари ходимларини эвакуация қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» ўз жангариларига Кобулга ҳужум қилмасликни буюрди