12:20 / 16.08.2021
1 598

Кобул аэропортига Афғонистонни тарк этишни истовчи юзлаб одамлар йўл олди

Кобул аэропортига Афғонистонни тарк этишни истовчи юзлаб одамлар йўл олди
Фото: uk.news.yahoo.com
Афғонистонда ҳокимиятни толиблар эгаллагандан кейин юзлаб афғонлар ва бошқа давлат фуқаролари мамлакатни тарк этиш учун Кобул аэропортига йўл олди.

Маълумотларга кўра, АҚШнинг камида 78 та ҳарбий транспорт самолёти америкалик дипломатлар, НАТО ходимлари ва ғарбга “Толибон”га қарши курашда ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш учун йўналтирилган.

Бундан ташқари, ушбу амалиётга Британиянинг 10 та ва Канаданинг 4 та самолёти ҳам жалб қилинган. Яқин соатларда Германия ва Испания самолётлари келиши кутилмоқда.

Фото: t.me/Ateobreaking
Таъкидланишича, Кобул аэропорти Афғонистонда толиблар ўз назоратини ўрнатмаган ягона жой бўлиб қолмоқда. Ғарб ОАВ маълумотларига кўра, аэропортга олиб борувчи йўлда ҳарбий йўлтанламасларда жангарилар борлиги кузатилмоқда, вақти-вақти билан ўқ овозлари эшитилмоқда, осмонда вертолётлар учиб юрибди.

Аэропортга кириш жойлари НАТО ва афғон армияси томонидан қўриқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кобул аэропортига Афғонистонни тарк этишни истовчи юзлаб одамлар йўл олди