21:01 / 29.08.2021
3 372

Кобулда яна портлаш содир бўлди — АҚШ террорчиларга зарба берди

Кобулда яна портлаш содир бўлди — АҚШ террорчиларга зарба берди
Фото: Twitter / @KhudroM
29 август куни кундузи Кобул аэропорти атрофида кучли портлаш содир бўлди, деб ёзади Meduza Al-Arabiya’га таяниб. Ижтимоий тармоқларда портлаш оқибатлари акс этган видеолар тарқалмоқда: уйлар устидан қора тутун кўтарилмоқда.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аэропорт яқинида портлаш содир бўлганини BBC News’га тасдиқлаган.

«РИА Новости» манбасига кўра, портлаш ракета зарбаси натижасида юзага келган. BBC News’нинг ССВдаги манбаси айтишича, ракета турар жойга келиб тушган.

Кейинроқ Reuters хабар беришича, Кобулдаги портлаш АҚШнинг ИШИД террорчилари деб гумон қилинган шахсларга нисбатан ракета зарбаси натижасида юз берган.

Al-Arabiya’нинг ёзишича, ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар орасида аёллар ва болалар бор.

26 август куни Кобул аэропорти яқинида бир нечта портлаш содир бўлди, оқибатда 200 дан ортиқ одам, шу жумладан, 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлганди. ИШИД теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. АҚШ президенти Жо Байден террорчиларнинг етакчилари ва объектларига зарбалар беришга тайёрланишни буюрди.

Аэропорт яқинидаги терактдан кейин Жо Байден Кобулда террорчиларнинг янги ҳужумлари эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. 28 август куни Америка президенти АҚШ қўмондонлиги маълумотларига таяниб, яқин 24—36 соат ичида янги ҳужум юз беришини маълум қилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кобулда яна портлаш содир бўлди — АҚШ террорчиларга зарба берди